NUR

Ҳакамлар 4

1Эҳуднинг ўлимидан сўнг Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилди.

2Эгамиз эса уларни Хазор шаҳри тахтида ўтирган Канъон шоҳи Ёбинга қарам қилиб қўйди. Унинг лашкарбошиси Харошет–Хагойим шаҳрида яшаган Сисаро эди.

3Ёбиннинг тўққиз юзта темир жанг араваси бор эди. Унинг йигирма йил давомида ўтказиб келган зулмига чидай олмаган Исроил халқи нажот сўраб, Эгамизга илтижо қилди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →