NUR
Ҳакамлар 17
1Эфрайим қирларида Михо деган бир одам яшарди.
2Бир куни у онасига шундай деди: — Ойи, эсингиздами 1100 бўлак кумушни ўғирлатиб қўйган эдингиз? Ўшанда ўғрини олдимда қарғагансиз. Мана, ўша кумушингиз. Уни мен олгандим. Шунда онаси: — Илойим барака топгин, ўғлим! — деди.
3Михо 1100 бўлак кумушни онасига қайтариб берди. Онаси эса: — Мен бу кумушни бош–кўзингдан садақа қилиб, Эгамга бағишлайман, — деди, — ундан қуйма ва ўйма бутлар ясаттираман. Ўша кумуш ўзингга қайтиб келади, ўғлим.