NUR

Ҳакамлар 14

1Бир куни Шимшўн Тимнах деган шаҳарга борди. Тимнахда у бир Филист қизни кўриб қолди.

2Уйига қайтиб келгач ота–онасига шундай деди: — Мен Тимнахда бир Филист қизни кўрдим. Уни менга олиб беринглар.

3— Ўз халқимиз орасида қиз қуриб қолибдими?! Энди бориб суннатсиз Филистлардан қиз олишимиз қолганди, — деб жавоб берди улар. Аммо Шимшўн отасига: — Менга ўша қизни олиб беринг, мен уни ёқтириб қолдим, — деб туриб олди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →