NUR
Ёқуб 3
1Эй биродарларим, ҳаммангиз ҳам устоз бўлаверманглар! Биз, устозлар, жиддийроқ ҳукмга дучор бўлишимиз ўзингизга маълум.
2Одамларнинг ҳаммаси кўп хато қилади. Сўзлаётганда хато қилмаган инсон етукдир. У бутун вужудини жиловлай олди.
3Биз отларни бўйсундириш учун оғизларига сувлуқ соламиз. Шу орқали уларнинг бутун танасини бошқарамиз.