NUR
Ишаё 7
1Уззиёнинг набираси, Йўтомнинг ўғли Охоз ҳукмронлиги даврида Орам шоҳи Ратан ва Рамалиё ўғли Исроил шоҳи Пеках Қуддусга келиб, саф тортдилар. Аммо уни босиб ололмадилар.
2Довуд хонадонига: “Орам лашкари Эфрайим халқи билан иттифоқ тузибди”, деган хабар етиб келди. Шоҳ Охоз ҳамда халқ шунчалик ваҳимага тушдиларки, ҳаммалари шамолда тебранган дарахтдай титрадилар.
3Шунда Эгамиз Ишаёга деди: “Сен ўғлинг Шерёсуб билан катта йўлга чиққин. У йўл кир ювувчининг даласи томон кетган. Юқори ҳовуз ариғининг охири бўлган ўша жойда Охозни кутиб олиб,