NUR

Ишаё 58

1Эгам айтар: “Ўзингни тутмай, қаттиқ ҳайқиргин, Карнайга ўхшаб, овозингни баланд кўтар. Халқимга итоатсизлигини айтгин, Ёқуб хонадонига гуноҳкорлигини кўрсат.

2Худди тўғри йўлдан юрган халққа ўхшаб, Улар ҳар кун Менга интилгандай бўлади. Худосининг амрларини унутмаган халқдай, Йўлларимни билмоқ истайди. Мендан одил ҳукм сўрайди, Мен, Худога яқинлашишни истаганга ўхшайди.

3Эй халқим, сизлар Менга: ‘Рўза тутяпмиз–ку, Сен кўрмаяпсан, Сенга итоат қиляпмиз–ку, нега билмайсан?!’ деб айтасизлар. Ахир, рўза тутган кунингизда хоҳлаганингизни қиляпсиз, Ишчиларингиздан оғир меҳнат талаб этяпсиз.

Nur ilovasida to'liq o'qish →