NUR

Ишаё 51

1Эгам айтар: “Эй нажотга умид боғлаганлар, Мен, Раббийга интилаётганлар, Менга қулоқ солинг! Ўзингиз кесиб олинган қояга қаранг, Ўзингиз қазиб олинган конга қаранг.

2Отангиз Иброҳимга боқинг, Сизни туққан Сорага қаранг. Иброҳимни чақирганимда, у ёлғиз эди, Мен унга барака бериб, кўпайтирдим.

3Мана, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман, Унинг барча вайроналарига тасалли бераман. Унинг саҳросини Адан боғига айлантираман, Унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан. У ерда шодлик, севинч бўлади, Шукроналик, қўшиқ садоси янграйди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →