NUR

Ишаё 48

1Эшитинг буни! Эй Ёқуб хонадони! Эй Исроил номи билан аталадиганлар, Яҳудо уруғидан чиққанлар! Сизлар Эгамизнинг номи билан қасам ичасизлар, Исроил халқининг Худосини тилга оласизлар, Аммо ҳақиқат ва солиҳлик билан эмас.

2Ҳа, сизлар ўзингизни муқаддас шаҳар номи ила атадингиз, Исроил халқининг Худосига таяндингиз, Ахир, Унинг номи Сарвари Оламдир.

3Эгамиз сизларга шундай деди: “Бўлиб ўтганларни олдиндан Мен айтдим, Оғзимдан чиқиши билан буларни билдирдим, Бирданига ҳаракат қилдим ва улар содир бўлди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →