NUR
Ишаё 37
1Шоҳ Ҳизқиё буларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртди. Қанорга ўраниб, Эгамизнинг уйига борди.
2Ҳизқиё бош вазир Элияқимга, котиб Шавна ва оқсоқол руҳонийларга, қанорга ўранинглар, деди–да, уларни Омиз ўғли Ишаё пайғамбар олдига юборди.
3Улар Ишаёга шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, танбеҳ эшитяпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз кўзи ёриётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз.