NUR
Ишаё 30
1Эгам айтар: “Эҳ, итоатсиз халқим! Уларнинг ҳолига вой! Менсиз маслаҳатлар қилишади. Сулҳлар тузади, лекин Менинг Руҳим йўқ–ку уларда! Ҳа, халқим гуноҳ устига гуноҳ орттираверади.
2Ахир, Мендан сўрамасдан Мисрга боряптилар, Фиръавндан паноҳ сўряптилар, Мисрдан бошпана истаяптилар.
3Аммо фиръавннинг ҳимояси уларга шармандалик бўлади, Мисрнинг бошпанаси уларни уятга қолдиради.