NUR

Ишаё 25

1Эй Эгам, Сен менинг Худойимсан. Сен ажойиб ишлар қилгансан, Мен Сени шарафлайман. Қадим даврлардан режалар тузгансан, Улар садоқатли ва ишончлидир.

2Яксон қилдинг душманларимиз қалъаларини, Вайронага айлантирдинг мустаҳкам шаҳарларини, Йўқ қилдинг узоқ юртдаги ажойиб саройларини, Улар ҳеч қачон қайта тикланмас.

3Энди кучли халқлар Сени иззат қилади, Шафқатсиз халқлар Сенга сажда қилади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →