NUR

Ишаё 22

1Ваҳий водийси ҳақида башорат. Эй шовқин–сурондан шод бўлган шаҳар аҳли, Нима бўлди сизга, томларга чиқиб олдингиз? Орангиздан ўлганлар қиличдан эмас, Улар жанг қилиб ўлган эмас.

2Йўлбошчиларингиз ёйини ташлаб, Ҳаммаси асирга тушди. Улар узоққа қочганди, Аммо ҳаммаси асирга тушди.

3Шунда мен дедим: “Ёлғиз қолдиринг мени, Аччиқ–аччиқ йиғлайин. Тасалли беришга уринманг менга, Ахир, учради халқим қирғинга!”

Nur ilovasida to'liq o'qish →