NUR
Ишаё 15
1Мўаб ҳақида башорат. Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Ор шаҳри нидосиз ётар. Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Хир шаҳри нидосиз ётар.
2Мўаб халқи ўз худосининг уйига чиқди фарёд қилгани, Ҳа, Дибонликлар саждагоҳига чиқди нола қилгани. Ҳар бирининг боши қирилган, Ҳар бирининг соқоли олинган, Наво ва Мидаво шаҳарлари учун Мўаб нола чекар.
3Кўчаларда халқ қанорга ўранган. Томларда, хиёбонларда фарёд қилиб, Ҳаммаси кўз ёшларини тўкар.