NUR
Хўшея 5
1Эгамиз шундай дейди: “Эй руҳонийлар, эшитинг буни! Диққат қилгин, Исроил халқи! Қулоқ солгин, шоҳ хонадони! Сизнинг устингиздан ҳукм кетяпти. Сизлар Миспахда одамлар учун тузоқ бўлдингиз, Товур тоғида ёйилган тўр бўлдингиз.
2Қотилликка ботган исёнчи сизлар! Мен ҳаммангизнинг адабингизни бераман.
3Эй Эфрайим, жуда яхши биламан сени, Исроил, Мендан яшира олмассан ўз қилмишингни. Сен, Эфрайим, Худога бевафо бўлдинг, Эй Исроил, ўзингни ҳаром қилдинг.