NUR
Хўшея 3
1Эгамиз менга деди: “Қани бор, Хўшея! Ўйнаши бор ўша суюқ оёқ хотинингга бошқатдан кўнгил қўй. Мен Исроил халқини қандай севсам, сен ҳам хотинингни шундай севгин. Зотан халқимнинг ҳам кўнгли бошқа худоларга чопади, майизли кулчаларни уларга назр қилишни халқим яхши кўради.”
2Шундай қилиб, мен ўн беш кумуш танга ва тўққиз сават арпага ўз хотинимни сотиб олдим.
3Унга дедим: “Сен узоқ вақт давомида меникида яшайсан. Фоҳишалик қилмайсан. Ўша вақт мобайнида бирорта эркакка яқинлашмайсан, мен ҳам сенга яқинлашмайман.”