NUR

Хўшея 13

1Эгамиз шундай дейди: “Илгари Эфрайим гапирганда ҳаммани титроқ босарди, Исроилда унинг мартабаси улуғ эди. Аммо Эфрайим Баалга сажда қилиб, гуноҳ орттирди, Шундай қилиб, ўзини ўлимга маҳкум этди.

2Ҳозир ҳам халқим гуноҳ устига гуноҳ қилишар. Ўзларига бутлар ясашар, Кумушдан маҳорат билан санамлар ишлашар, Буларнинг барчаси бор–йўғи ҳунарманднинг иши! Бундай одамлар тўғрисида бордир бир матал: Бутга қурбонлик қилган — бузоқни ўпган бўлар!

3Шунинг учун улар тонгги тумандай бўлади, Бирпасда ғойиб бўладиган шудрингга ўхшаб қолади. Шамол хирмондан учирган тўпондай улар ғойиб бўлади, Мўридан чиқадиган тутунга ўхшаб қолади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →