NUR

Ибронийларга 8

1Айтган гапларимизнинг мағзи қуйидагича: бизнинг шундай Олий руҳонийимиз борки, У самода, Улуғвор Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди.

2У самодаги ҳақиқий Чодирнинг Энг муқаддас хонасида хизмат қиляпти. Бу Чодирни инсон эмас, балки Эгамизнинг Ўзи қургандир.

3Ҳар бир олий руҳоний Худога назрлар ва қурбонликлар келтириш учун тайин этилади. Шундай экан, бизнинг Олий руҳонийимизнинг ҳам келтирадиган бирор назри бўлиши лозим эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →