NUR
Ибронийларга 7
1Маликсидиқ — Салим шоҳи ва Худойи Таолонинг руҳонийси эди. Иброҳим тўртта шоҳни мағлуб этиб, қайтиб келаётганда, Маликсидиқ уни кутиб олгани чиқиб, дуо қилган эди.
2Иброҳим эса Маликсидиққа олган ҳамма ўлжасининг ўндан бирини берганди. Маликсидиқ исмининг маъноси “адолат шоҳи” демакдир. У яна “тинчлик шоҳидир”, чунки Салим “тинчлик” маъносини беради.
3Унинг на отаси, на онаси, на насабномаси бор. Ҳаётининг боши ҳам, охири ҳам йўқ. У Худонинг Ўғли сингари то абад руҳоний бўлиб қолади.