NUR

Ибронийларга 4

1Худонинг фароғат диёрига кириш ҳақидаги ваъдаси ҳануз кучда қолган. Шунинг учун эҳтиёт бўлайлик, тағин ваъда қилинган фароғат диёрига киришга номуносиб бўлиб қолмайлик.

2Ахир, фароғат диёри ҳақидаги Хушхабар Исроил халқига саҳрода эълон қилингандай, бизга ҳам эълон қилинди. Аммо улар бу Хушхабарни эшитсалар ҳам, унинг қадрига етмадилар. Улар бизга ўхшаб, бу хабарга қулоқ солганларида эди, ишонган бўлар эдилар.

3Биз бу хабарга ишонганимиз учун фароғат диёрига кирамиз. Ишонмаганлар ҳақида эса Худо шундай деганди: “Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим: ‘Улар фароғат диёримга кирмайди.’” Ҳолбуки, Худо фароғат диёрини дунёни яратганидаёқ тайёрлаб қўйган.

Nur ilovasida to'liq o'qish →