NUR
Ибронийларга 3
1Эй биродарларим, сизлар Худонинг азиз халқисизлар. Худо сизларни Ўз ҳузурига киришга даъват этган. Келинглар, Худонинг элчиси ва биз эътироф этган эътиқодимизнинг oлий руҳонийси Исо ҳақида мулоҳаза қилайлик.
2Худо Исони Олий руҳоний қилиб тайинлади. Мусо Худонинг хонадонида содиқ хизматкор бўлгани каби, Исо ҳам Худога содиқ бўлди.
3Бироқ Исо Мусодан кўра кўпроқ улуғворликка лойиқ бўлди. Ахир, уйдан кўра уни қурган одам кўпроқ эътиборга сазовор–ку!