NUR

Ибронийларга 10

1Қонун бўлғуси хайр–баракаларнинг асл сурати эмас, бор–йўғи соясидир. Ҳар йили қонун бўйича Худога бир хил қурбонликлар келтирилади. Демак, қонун бу қурбонликлар орқали Худога сажда қилувчиларни камолотга етказа олмайди.

2Борди–ю, ўша одамлар қурбонликлари орқали гуноҳдан поклана олганларида эди, уларнинг виждони қийналмасди ва улар қурбонлик келтиришни бас қилардилар.

3Ҳолбуки, қурбонликлар ҳар йили одамларга гуноҳларини эслатади, холос.

Nur ilovasida to'liq o'qish →