NUR

Хаггей 2

1Ўша йилнинг еттинчи ой, йигирма биринчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни пайғамбар Хаггейга аён қилди:

2— Яҳудо ҳокими — Шалтиёл ўғли Зарубабелга, олий руҳоний — Яҳузадах ўғли Ёшуага ва асирликдан қайтиб келган бутун халққа шу гапларни етказ:

3— Орангизда олдинги Маъбаднинг шуҳратини кўрганлар борми? Ҳозирги кўриниши қандай? Олдингиси билан солиштирганда буниси арзимаган бир нарсадай–ку, ахир!

Nur ilovasida to'liq o'qish →