NUR

Хабаққуқ 2

1Мен минорага чиқиб оламан. Шаҳар деворидан олисларга қараб, Эгамнинг жавобини кутаман. Шикоятимга жавоб берганда, Унга нима айтишимни ўйлаб кўраман.

2Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Сенга аён қилган сўзларимни тош лавҳаларга аниқ қилиб ёз, югуриб кетаётган одам уни бир қарашданоқ ўқий оладиган бўлсин.

3Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →