NUR
Ибтидо 31
1Лобоннинг ўғиллари минғир–минғир қила бошладилар: “ Ёқуб отамизни хонавайрон қилди. У бутун бойлигини отамизнинг бойлигидан олган.” Ёқуб бу гапларни эшитиб қолди.
2Ёқуб сездики, Лобон унга анчагина совуқ муносабатда бўляпти.
3Эгамиз ҳам Ёқубга: — Ота–боболарингнинг юртига, қариндош–уруғларингнинг олдига қайт, Мен сен билан бирга бўламан, — деди.