NUR
Эзра 5
1Ўша даврда Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар Яҳудо юртидаги ва Қуддусдаги яҳудийларга Исроил халқининг Худоси номидан башорат қила бошладилар.
2Шунда Шалтиёл ўғли Зарубабел ва Ёҳузадах ўғли Ёшуа Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуришга яна киришдилар. Худонинг пайғамбарлари уларнинг ишини қўллаб–қувватлаб турдилар.
3Ўша заҳоти Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай билан Шатарбўзанай ҳамда уларнинг шериклари яҳудийларнинг олдига келиб: “Бу уйни кўтаришга, уни қайта қуришга ким сизларга ижозат берди?” деб сўрашди.