NUR
Ҳизқиё 11
1Руҳ мени кўтариб, Эгамиз уйининг шарқий дарвозасига олиб борди. Дарвоза ёнида мен йигирма беш нафар кишини кўрдим. Уларнинг орасида халқ раҳнамоларидан Оззур ўғли Язаниё ва Бинаё ўғли Пилатиё бор эди.
2Эгамиз менга шундай деди: — Эй инсон, мана бу одамларнинг нияти ёмон. Улар шаҳардагиларга бўлмағур маслаҳатлар бериб юришибди.
3Ўша бузуқ одамлар шундай дейдилар: “Ҳозир иморатлар солишнинг ҳожати йўқ. Бу шаҳар қозон кабидир, биз эса қозонда сақланган гўштдаймиз.”