NUR
Ҳизқиё 10
1Қарасам, карублар тепасидаги гумбаз узра зангори ёқутга ўхшаш бир нарса пайдо бўлди. Ўша нарса тахт шаклида эди.
2Худо зиғир либос кийган кишига шундай деди: “Қани бўл, карублар остидаги ғилдираклар орасига кириб, у ердан бир ҳовуч ёнаётган қўмирдан олиб чиқ. Кўмирни шаҳарнинг ҳамма ёғига сочиб ташла.” Ўша киши ғилдираклар орасига кириб кетди. Мен эса уни кузатиб турдим.
3У кирган пайтда карублар Эгамиз уйининг жануб томонида турган эдилар, ички ҳовлини эса булут қоплаган эди.