NUR

Ҳизқиё 1

1Ўттизинчи йил, тўртинчи ойнинг бешинчи куни. Мен, Бузи ўғли руҳоний Ҳизқиёл, сургунда яшаётган одамлар билан бирга Бобилдаги Кавор дарёсининг бўйида эдим. Шунда осмон қопқаси очилди–да, Худодан менга ваҳийлар келди. Бу воқеа шоҳ Ёҳайихин сургундалигининг бешинчи йилида содир бўлди. Ўша куни Кавор дарёси бўйида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. Мен Эгамизнинг қудратини яққол сезиб турар эдим.

2Қарасам, шимолдан бўрон турди. Улкан бир булутдан чақмоқ чақар эди, булут атрофи ярқираб турарди. Булутнинг оловли маркази сайқал мисдай товланарди.

3Ўшанинг ўртасида мен тўртта жонли мавжудотни кўрдим. Улар инсон қиёфасида эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →