NUR
Чиқиш 38
1Акас ёғочидан тўртбурчак қилиб куйдириладиган қурбонлик учун қурбонгоҳ ясадилар. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак эди.
2Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган шох ясадилар. Қурбонгоҳ ва унинг шохларини бронза билан қопладилар.
3Қурбонгоҳнинг ҳамма буюмлари — қозонларни, куракларни, тоғорачаларни, санчқиларни ва оловкуракларни бронзадан ясадилар.