NUR

Чиқиш 22

1Бирортаси мол ёки қўйни ўғирлаб, сўйса ёки сотса, ўғри молнинг эвазига бешта мол, қўйнинг эвазига тўртта қўй тўласин.

2Ўғирланган ҳайвонни ўғри қайтариши керак бўлса–ю, лекин ўғри товон тўлай олмаса, у ўғирлаган ҳайвон эвазига қул қилиб сотилсин. Ўғирланган ҳайвон тириклайин ўғрининг қўлида топилса, топилган ҳайвон мол бўладими ё эшак ёки қўй бўладими, икки баравар қилиб товон тўласин. Бирортаси кечаси девор тешаётган ўғрини кўриб қолиб, ўғрини уриб ўлдириб қўйса, ўғрини ўлдирган одам айбдор эмас. Агар ўғирлик кундузи содир бўлса, қон тўккан одам айбдор бўлади.

3Агар бирортаси бировнинг даласига ёки узумзорига чорвасини ўтлатгани қўйиб юборса, чорва экинзорни ёки узумзорни пайҳон қилса, чорва эгаси ўзининг даласидан ёки узумзоридан яхши ҳосилини даланинг эгасига қайтариб бериши лозим.

Nur ilovasida to'liq o'qish →