NUR

Чиқиш 13

1Эгамиз Мусога яна гапирди:

2— Ҳамма тўнғичларни Менга бағишланглар. Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғиллари ва ҳайвонларининг биринчи эркак боласи Меникидир.

3Шундан сўнг Мусо халққа шундай деди: “Сизлар қул бўлган юрт Мисрдан чиққан бугунги кунингизни эсларингиздан чиқарманглар. Эгамиз қудрати билан сизларни у ердан олиб чиқди. Шунинг учун сизлар хамиртуруш қўшилган нонни еманглар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →