NUR
Чиқиш 10
1Эгамиз Мусога амр берди: — Фиръавннинг ҳузурига бор! Мен, мўъжизаларимни уларнинг орасида кўрсатай, деб фиръавнни ва унинг аъёнлари юрагини тош қилиб қўйдим. Мисрликларни масхара қилдим, уларга мўъжизалар кўрсатдим. Энди сизлар болаларингизга, набираларингизга буларни айтиб берасизлар, деб шу ишларни қилдим. Ана шунда Эгангиз Мен эканлигимни ҳаммаларингиз билиб оласизлар.
2Мусо билан Ҳорун фиръавннинг ҳузурига бориб унга Эгамизнинг шу гапини етказдилар: “ Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: — Сен қачонгача Менга итоат этмай юрасан?! Халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилишсин.
3Агар халқимнинг кетишига ижозат бермасанг, Мен эртага юртингга чигирткалар юбораман.