NUR
Эстер 8
1Ўша куни шоҳ Ахашвераш яҳудийлар душмани Хомоннинг мол–мулкини малика Эстерга инъом қилди. Мордахай шоҳ ҳузурига кириб чиқадиган бўлди. Чунки малика Мордахайнинг ўзига қариндош эканини айтган эди.
2Шоҳ Хомондан қайтариб олган муҳр узугини бармоғидан чиқариб Мордахайга берди. Эстер эса Мордахайни Хомоннинг мол–мулки устидан бошқарувчи қилиб тайинлади.
3Эстер шоҳ билан яна гаплашди. Шоҳнинг оёғига йиқилиб “Ўгах наслидан бўлган Хомоннинг яҳудийларга қарши ўйлаган хусуматини ва режасини даф қилинг”, деб йиғлаб ёлворди.