NUR
Эстер 2
1Ахашвераш ғазабидан тушгандан кейин, Вашти ва унинг қилмиши, Ваштининг устидан чиқарилган ҳукм эсига тушиб қолди.
2Шоҳнинг аъёнлари айтдилар: “Шоҳимиз учун ёш, чиройли қизлар қидирилсин.
3Бунинг учун шоҳимиз қўли остидаги вилоятларда назоратчилар тайин қилинсин, улар чиройли барно қизларни шоҳимизнинг хизматкори, ҳарам оғаси Хегай назорати остида Шушан қалъасидаги ҳарамга тўпласинлар, қизларга пардоз берсинлар.