NUR
Воиз 9
1Буларнинг ҳаммасини юрагимга жойлаб, улар ҳақида яхшилаб ўйладим: солиҳлар ҳам, донолар ҳам, уларнинг ишлари ҳам Худонинг қўлида экан, ҳатто уларнинг севгиси ҳам, нафрати ҳам Худонинг қўли остида экан. Ҳеч ким келажакда нима бўлишини билмайди.
2Ҳамманинг тақдири бир хил, солиҳнинг ҳам, фосиқнинг ҳам, яхшининг ҳам, ёмоннинг ҳам, ҳалолнинг ҳам, ҳаромнинг ҳам, қурбонлик қиладиганларнинг ҳам, қурбонлик қилмайдиганларнинг ҳам тақдири бирдир. Гуноҳкорларга нима бўлса, яхшиларга ҳам шундай бўлади, художўйлик билан назр қиладиганларнинг ҳам, чин кўнгилдан назр қилмайдиганларнинг ҳам қисмати бир.
3Бу дунёда бўлаётган ҳамма ишларнинг қайғулилиги шундадир: ҳамманинг тақдири бир хил. Шунинг учун ҳамманинг юраги ғазабу аламга тўла, ҳаётликларида юраги телбалик билан тўла. Кейин эса улар бу оламдан ўтадилар.