NUR

Қонунлар 5

1Мусо жамики Исроил халқини бир жойга йиғиб, уларга айтган нутқини довом эттирди. Эй Исроил халқи, эшитинглар! Бугун мен сизларга айтаётган фармонлар ва қонун–қоидаларга қулоқ солинглар. Буларни ёд олиб, битта қолдирмай бажаринглар.

2Эгамиз Худо биз билан Синай тоғида аҳд қилди.

3У нафақат ота–боболаримиз билан, балки шу ерда турган ҳар бир одам билан аҳд қилди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →