NUR
Қонунлар 32
1Эй само, қулоқ сол, мен гапираман. Эй замин, оғзимдан чиққан сўзларни эшит.
2Таълимотим ёмғир каби ёғсин, Сўзларим шудринг каби тушсин, Майсаларни сийпалайдиган ёмғир томчиларидай, Ўтлар устига ёғадиган мўл ёмғирдай бўлсин.
3Эгамизнинг номини улуғлайман! Худойимизнинг буюклигига ҳамдлар ўқинг!