NUR
Қонунлар 10
1Шундан кейин Эгамиз менга деди: “Иккита тош лавҳани кесиб ол. Улар олдингиларига ўхшаган бўлсин. Кейин тоққа Менинг олдимга чиқ. Яна ёғочдан бир сандиқ яса.
2Мен ўша тош лавҳаларга сен синдирган лавҳалардаги амрларни ёзаман. Сен лавҳаларни сандиққа солиб қўясан.”
3Шундай қилиб, мен акас ёғочидан сандиқ ясадим, олдингисига ўхшаган иккита тош лавҳани кесиб олдим. Кейин иккала тошни кўтариб, тоққа чиқдим.