NUR
Дониёр 9
1Бобил тахтига ўтирган Мидиялик Ахашвераш ўғли Доро ҳукмронлигининг илк даври.
2Мен Доро ҳукмронлигининг дастлабки йилида пайғамбарлар ёзиб қолдирган битикларни мутолаа қилишга киришган эдим. Эгамиз пайғамбар Еремиёга айтган сўзларига кўра, Қуддус етмиш йил давомида хароб бўлиб ётишини билиб олдим.
3Шунда мен Раббий Худога ёлвордим, рўза тутиб, қанорга ўрандим, кулга беланиб, илтижо қилдим.