NUR
Ҳаворийлар 22
1“ Биродарларим, оталар! Гапимга қулоқ солинглар, сизларнинг олдингизда ўзимни оқлай.”
2Одамлар унинг оромийча гапираётганини эшитиб, сув қуйгандай жим бўлиб қолдилар. Павлус гапида давом этди:
3“Мен яҳудийман, Киликиядаги Таршишда туғилганман, аммо Қуддусда улғайдим. Бу шаҳарда Гамалиэлнинг шогирди бўлиб, ота –боболаримизнинг қонунига жиддий эътибор бериб таълим олдим. Худди бугунгидай сизларга ўхшаб, Худога ўзимни бағишладим.