NUR
Ҳаворийлар 10
1Қайсарияда Корнилий деган бир одам бор эди. У Рим армиясидаги “Италия” номли полкда юзбоши эди.
2Корнилий тақводор одам бўлиб, унинг ўзи ҳам, оиласи ҳам Худодан қўрқарди. У камбағал яҳудийларга кўп садақа берар, доимо Худога ибодат қиларди.
3Бир куни соат учларда унга ваҳий келди. Худонинг фариштаси кириб келаётганини у аниқ кўрди. Фаришта: “Корнилий!” деб чақирди.