NUR
2 Шоҳлар 21
1Довуд шоҳлиги пайтида уч йил муттасил очарчилик ҳукм сурди. Довуд Эгамиздан шу ҳақда сўраган эди, Эгамиз шундай жавоб берди: “Қон тўккан Шоул ва унинг хонадони бу очарчиликка сабабчи, чунки Шоул Гивонликларни қирган эди.”
2Шундан сўнг шоҳ Гивонликларни чақиртириб келди ва улар билан гаплашди. Гивонликлар Исроил қавмларидан бўлмай, Амор халқларининг қолган–қутгани эди. Исроил халқи уларга, сизларни тирик қолдирамиз, деб онт ичишган эди–ю, лекин Шоул Исроил ва Яҳудо халқи бутун юртни назорат қилсин, деб истаган ва уларни қириб ташлашга ҳаракат қилган эди.
3Хуллас, Довуд: — Сизлар учун нима қилай? — деб сўради Гивонликлардан. — Эгамнинг халқини дуо қилишингиз учун бу гуноҳни қандай ювсам бўлади?