NUR
2 Шоҳлар 19
1Шоҳ Довуд Абсалом учун кўз ёши тўкиб, аза тутаётир, деб Йўабга хабар беришди.
2Довуднинг сипоҳлари ҳам: “Шоҳ ўғли учун аза тутяпти экан”, деб эшитишди. Шундай қилиб, ўша кунги зафар барча лашкар учун азага айланди.
3Ўша куни сипоҳлар худди урушдан қочганлардай, шаҳарга хижолат тортиб, писиб киришди.