NUR
2 Шоҳлар 11
1Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Довуд лашкарбошиларига ва бутун Исроил қўшинига Йўабни бош қилиб, урушга юборди. Улар Оммон лашкарини яксон қилиб, Рабба шаҳрини қамал қилишди. Довуднинг ўзи Қуддусда қолган эди.
2Бир куни оқшом пайти Довуд ётоғидан чиқди–да, сарой томига кўтарилиб шаҳарни томоша қила бошлади. Бирдан чўмилаётган бир аёлни кўриб қолди. Аёл жуда гўзал эди.
3Довуд биттасига: — Бориб бил–чи, у ким экан, — деб жўнатди. Ўша одам қайтиб келиб: — У аёл Элиёмнинг қизи, Хет халқидан бўлган Уриёнинг хотини, исми Ботшева экан, — деди.