NUR
4 Шоҳлар 21
1Манаше ўн икки ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда эллик беш йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Хафзибо эди.
2У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамиз халқи Исроилнинг олдидан қувиб юборган халқларнинг жирканч одатларига эргашди.
3Отаси Ҳизқиё йўқ қилган саждагоҳларни қайтадан барпо этди. У Исроил шоҳи Ахаб каби, Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди, Ашеранинг устунини ўрнатди. Барча самовий жисмларга сажда қилиб хизмат этди.