NUR
4 Шоҳлар 14
1Исроил шоҳи Ёҳўш иккинчи йили шоҳлик қилаётганда, Эмозиё Яҳудо шоҳи бўлди. Эмозиё Йўшнинг ўғли эди.
2Эмозиё шоҳ бўлганда, йигирма беш ёшда эди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёҳуваддон эди.
3Эмозиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилса ҳам, бобоси Довуд каби эмасди. У ҳар қандай ишни отаси Йўш каби қилди.