NUR

4 Шоҳлар 13

1Яҳудо шоҳи Йўш шоҳлигининг йигирма учинчи йилида Ёҳухоз Самарияда Исроил тахтига ўтирди ва ўн етти йил ҳукмронлик қилди. Ёҳухоз Ёҳунинг ўғли эди.

2Ёҳухоз Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди ва Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибомнинг қилган гуноҳларига эргашди. У қабиҳ йўлидан асло қайтмади.

3Шунинг учун Эгамиз Исроилдан ғазабланди ва Исроил халқини узоқ вақт Орам шоҳи Хазайил билан Хазайилнинг ўғли Банҳададнинг қўлига бериб қўйди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →