NUR

2 Коринфликларга 8

1Энди биродарлар, Худонинг Македониядаги жамоатларга кўрсатган инояти ҳақида сизларга айтмоқчимиз.

2Улар оғир кулфатларга йўлиқиб, синалган бўлсалар–да, жўшқин бир севинчга тўлиб тошдилар, ўта камбағал бўлсалар–да, юраклари сахийликка бой эканлигини кўрсатдилар.

3Улар ўз хоҳишлари билан, қўлларидан келганча, ҳатто имконларидан ортиқ хайр–эҳсон берганларига мен шоҳидман.

Nur ilovasida to'liq o'qish →