NUR

2 Солномалар 5

1Шундай қилиб, Сулаймон Эгамизнинг уйига оид ҳамма ишларни битирди. Сўнгра у отаси Довуд назр қилган нарсаларни олиб келиб, кумуш, олтин ва ҳамма буюмларни Худонинг уйи хазинасига қўйди.

2Шундан сўнг Сулаймон Исроил оқсоқолларини, ҳамма қабила йўлбошчиларини, Исроил халқи уруғбошиларини Қуддус шаҳрига тўплади. У Эгамизнинг аҳд сандиғини Довуд қалъасидан — Сиондан Эгамизнинг уйига олиб келмоқчи эди.

3Уларнинг ҳаммаси еттинчи ойда нишонланадиган Чайла байрами пайтида шоҳнинг ҳузурига йиғилишди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →