NUR
1 Шоҳлар 6
1Эгамизнинг сандиғи Филистлар ҳудудида етти ой қолиб кетди.
2Филистлар ўзларининг руҳонийлари ва фолбинларини чақириб: — Исроил Худосининг сандиғини нима қиламиз, уни ўз ерига қандай қайтарамиз? Бизга ўргатинг, — дейишди.
3Руҳонийлар билан фолбинлар шундай жавоб бердилар: — Исроил Худосининг сандиғини орқага қайтарадиган бўлсангизлар, бўш қайтарманглар. Исроил Худосига албатта айбингизни ювадиган назр атанглар. Ўшанда шифо топиб, Худо нима учун сизларни жазолаётганини билиб оласизлар.